21:12 / 15.01.2019
5 454

Ўзбекистонда янги давлат бошқаруви органлари ташкил этилди

Ўзбекистонда янги давлат бошқаруви органлари ташкил этилди
Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент фармони қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.

Фармон билан қуйидагилар ташкил этилди:
- Давлат активларини бошқариш агентлиги;
- Монополияга қарши курашиш қўмитаси;
- Капитал бозорни ривожлантириш агентлиги;
- Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси.

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази Савдо-саноат палатасига берилди.

Тугатилаётган Давлат рақобат қўмитасининг қуйидаги функциялари:
- бўш турган объектларнинг ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини ошириш функцияси — Давлат солиқ қўмитаси ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига;
- бўш турган объектларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини тиклашга қаратилган инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича идоралараро комиссияларнинг ишчи органи сифатидаги функцияси — Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига ўтказилди.

Фармонга мувофиқ, давлат улушларини босқичма-босқич қисқартириш, самарали ва шаффоф хусусийлаштиришни таъминлаш давлат сиёсатининг асосий йўналиши этиб белгиланди.

- Давлат активларини самарали бошқариш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш — Давлат активларини бошқариш агентлигининг;
- Товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш — Монополияга қарши курашиш қўмитасининг;
- Қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, тартибга солиш ва корпоратив бошқарув соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш — Капитал бозорни ривожлантириш агентлигининг асосий вазифалари ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда янги давлат бошқаруви органлари ташкил этилди