
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилда 36та хорижий сафарни амалга ошириши режалаштирилган. Бу ҳақда Халқаро-Пресс клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжаев маълум қилди.
Журналистнинг айтишича, давлат раҳбари 20 январ куни сафарларнинг иккинчиси – Германияга йўл олади. Германия пойтахти Берлин шаҳрида Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер, Федерал канцлер Ангела Меркель ва Бундестаг Раиси Вольфганг Шойбле билан учрашиши белгиланган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йилни Ҳиндистон сафари билан бошлаганди.
У 17 январь куни Ҳиндистоннинг Гужарат штати Гандинагар шаҳри «Маҳатма Мандир» кўргазмалар мажмуасида ўтказилган «Жўшқин Гужарат – 2019» IX халқаро инвестиция саммитида иштирок этиб қайтди.
Айни пайтда Шавкат Мирзиёевни Белгия, Швейцария, Канада, Япония, Болгария, Беларусь Республикасида кутишмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар