Шавкат Мирзиёев Берлинга етиб борди

  • 20 январь 2019, 23:58
  • 1 757
  • Ўзбекистон
  • Шавкат Мирзиёев Берлинга етиб борди
    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 январь куни расмий ташриф билан Германия пойтахти Берлин шаҳрига етиб борди.
    Тегел халқаро аэропортида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Давлат раҳбарини Германия расмий шахслари кутиб олди.

    Ташрифнинг асосий тадбирлари 21 январга мўлжалланган. Шавкат Мирзиёев Берлинда Федерал президент Франк-Вальтер Штайнмайер, Федерал канцлер Ангела Меркель ва Бундестаг раиси Вольфганг Шойбле билан учрашувлар ўтказади.

    Музокараларда Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва молиявий ҳамкорликни ривожлантириш, маданий-гуманитар, фан-таълим ва туризм соҳаларидаги алоқаларни фаоллаштириш каби масалаларни муҳокама қилиш кўзда тутилган.

    22 январь куни Мюнхен шаҳрида Бавария бош вазири Маркус Зёдер ҳамда Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

    » » Шавкат Мирзиёев Берлинга етиб борди