
"Ўзчармсаноат" уюшмаси раиси Сардор Умурзоқов Ўзбекистон ташқи савдо вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.
У бу лавозимда бироз аввалроқ қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинлангани хабар қилинган Жамшид Хўжаев ўрнини эгаллади.
Сардор Ўктамович Умурзоқов 2018 йилнинг 1 июнь куни “Ўзчармсаноат” уюшмасининг раиси этиб тасдиқланганди. У бундан аввал “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси бошқаруви раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган.
Сардор Ўктамович Умурзоқов 1977 йилнинг 23 ноябрь куни туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (бакалавр) ва Рэдинг университетини (Буюк Британия, магистратура) тамомлаган.
2000-2003 йиллар давомида Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки тизимида (аввалига бош офисда, сўнг - Самарқанддаги бўлинмада) ишлаган. 2003 йилнинг ноябрида Европа тикланиш ва тараққиёт банкида (Лондон шаҳри) ўз фаолиятини бошлаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар