
Британиянинг The Guardian нашри Ўзбекистон бўйлаб батафсил гидни тақдим этди, у бир ой муддатга мўлжалланган.
Нашр ўз ўқувчиларига «Буюк ипак йўлининг мероси, чўл ландшафтлари, Тошкент метроси ва Самарқанд ҳамда Бухоро шаҳарларини сайёҳлар янги, қулай виза қоидалари билан рағбатлантирилаётган мамлакатда» ўрганишни таклиф этмоқда.

Фото: Lukas Bischoff/Getty Images
Газета саккиз шаҳарга боришни тавсия қилди: Тошкент, Марғилон, Андижон, Қўқон, Самарқанд, Бухоро, Нурота ва Нукус.

Мақола муаллифи ҳар бир шаҳарга ташриф буюриш ҳақида тавсиялар бериб, у ерга қандай бориш, қаерда тўхташ, нима истеъмол қилиш ва қанча тўлаш кераклиги ҳақида батафсил маълумот тақдим этган.

Фото: Galyna Andrushko/Alamy
Муаллиф кунига минимал бюджетни 20-30 фунт стерлинг (26-40 доллар) миқдорида белгилаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар