00:05 / 02.02.2019
10 116

Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида об-ҳаво -17 даражагача пасаяди

Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида об-ҳаво -17 даражагача пасаяди
Гидрометеорология хизмати маркази 3-6 февраль кунлари Ўзбекистонда бўладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Якшанба куни Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3 февраль куни ёмғир ёғиши мумкин. 5 февраль куни айрим жойларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4-5 февраль кунлари эса баъзи жойларда 15-20 м/с’гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3-4 февраль кунлари 0…+5, 5-6 февралда эса -7…-12 даража бўлади. 3 февраль куни кундузи +10…+15, 4-6 февралда -2...-7 даража бўлади.

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради. 3 ва 6 февраль кунлари ёғингарчилик бўлмайди. 4 февралда айрим жойларда ёмғир, 5 февраль куни эса қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4-5 февраль кунлари эса баъзи жойларда 15-20 м/с’гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3-4 февраль кунлари 0…+5, 5-6 февралда эса -7…-12 даража бўлади. 3 февраль куни кундузи +10…+15, 4-6 февралда -2...-7 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3-4 февраль кунлари кечаси 0…-7, кундузи +2…+7, 5-6 февраль кунлари кечаси -9…-17, кундузи -3…-10 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, 3 ва 6 февраль кунлари ёғингарчилик бўлмайди. 4 февралда айрим жойларда ёмғир, 5 февраль куни эса қор ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4-5 февраль кунлари эса баъзи жойларда 15-20 м/с’гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3 февраль куни кечаси -3…+2, кундузи +10…+15, 4 февралда кечаси 0…+5, кундузи +3…+8 даража бўлади. 5-6 февраль кунлари кечаси -7…-12, кундузи -2…-7 даражани ташкил қилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3 ва 6 февраль кунлари ёғингарчилик бўлмайди. 4 февралда айрим жойларда ёмғир, 5 февраль куни эса қор ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4-5 февраль кунлари эса баъзи жойларда 15-20 м/с’гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3-4 февраль кунлари кечаси 0…+5, 5-6 февраль кунлари 5…-10, 3 февраль куни кундузи +10…+15, 4-6 февралда 0…-5 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 3-4 февраль кунлари ёғингарчилик бўлмайди. 5-6 февраль кунлари айрим жойларда қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4-5 февраль кунлари эса баъзи жойларда 15-20 м/с’гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3 февраль куни кечаси 0…+5, 4-6 февраль кунлари 3…-8, 3-4 февраль кунлари кундузи +10…+15, 5-6 февралда 0…-5 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 4-5 февраль кунлари эса баъзи жойларда 15-20 м/с’гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 3-4 февраль кунлари кечаси -3…+2, кундузи 0…+5, 5-6 февраль кунлари кечаси -13…-18, кундузи -10…-15 даража бўлади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида об-ҳаво -17 даражагача пасаяди