18:03 / 05.02.2019
5 435

Ўзбекистонда бир ўқитувчига ўртача неча нафар ўқувчи тўғри келади?

Ўзбекистонда бир ўқитувчига ўртача неча нафар ўқувчи тўғри келади?
Ўзбекистон Республикасида 2018/2019 ўқув йили бошида жами умумтаълим муассасалари сони 9774 тани ташкил этиб, улардан 6044 таси (62%) қишлоқ жойларида, 3730 таси (38%) шаҳарларда жойлашган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан таълим муассасалари сони 0,6 фоизга ошди (56 та). Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикасида умумтаълим муассасалари уч турга бўлинади: бошланғич, умумий ўрта ва бошқалар. 2018/2019 ўқув йили бошига умум таълим муассасаларининг умумий сонидан 9648 таси умумий ўрта таълим мактаблари, 37 таси бошланғич мактаблар ва 89 таси бошқа муассасалар. Умумий ўрта таълим муассасаларида жами 5819,7 минг киши, бошланғич муассасаларида 6,6 минг киши ва бошқаларда муассасаларида 21,0 минг киши таълим олмоқда.

2018/2019 ўқув йили бошига (жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун мактабларни ҳисобга олмаган ҳолда) барча таълим муассасаларидан, бир сменада таълим юритиладиганлари 1951 та (20,2%), икки сменада 7694 та (79,6%) уч сменада 19 та (0,2%)ни ташкил этади. Таъкидланганидек, бир сменада 2021,0 минг киши (34,7%), икки сменада 3797,2 минг киши (65,2%), уч сменада 453,6 минг киши (0,1%) таҳсил олмоқда.

2018/2019 ўқув йили бошига жами ўқитувчилар сони 444,2 минг нафарни (ўриндошларсиз) ташкил этиб, улардан 54 фоизи қишлоқ мактабларида, 46 фоизи эса шаҳар мактабларида фаолият юритиб келмоқда. Ўзбекистонда бир ўқитувчига ўртача 13 нафар ўқувчи тўғри келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда бир ўқитувчига ўртача неча нафар ўқувчи тўғри келади?