
Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта тизими 2021 йилдан бошлаб босқичма-босқич жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида айтилган.
Дастурга кўра, “Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади. Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади:
- 2021 йилдан бошлаб, мажбурий тиббий суғурта тизимини босқичма-босқич жорий этиш;
- мажбурий тиббий суғурта тизимига босқичма-босқич ўтиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш;
- соғлиқни сақлаш эҳтиёжи учун ажратилаётган пул маблағларини жамлаш ва тақсимлаш механизмларини такомиллаштириш;
- “ҳар бир тўлиқ даволанган ҳолат” ҳисобидан келиб чиқиб, молиялаштириш механизмларини жорий қилиш;
- тиббий суғурта дастурларини амалга оширишга нодавлат тиббиёт ташкилотларини кенг жалб этиш.
Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича масъул ижрочилар - Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси. Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддати - 2019 йил 1 июль, Қонунчилик палатасига киритишнинг тахминий муддати - 2019 йил 1 август. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар