Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва Марказ-1 ҳамда Марказ-2 ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда шаҳар ҳокими ушбу ҳудудлар аҳолиси орасида юзага келган саволларга аниқлик киритди. Дастлаб ҳоким аҳолининг ўз турар жойлари, туманларида олиб борилаётган қурилишлар ҳақидаги фикрлари билан танишди.
Учрашувда мурожаат билан келган фуқаролар Тошкентдаги бунёдкорлик тадбирлари ва уйлар ҳолати бўйича ўз фикрларини билдирди. Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтда бузилиши эҳтимоли бўлган ҳудудлардаги ишларни ташкил этиш бўйича ахборот берди.
Хусусан, бу борада тегишли ҳудудларда офислар ташкил этилиб, ҳар бир оиланинг бу борадаги фикрлари ўрганилиши маълум қилинди. Аҳолининг «Бизнинг уйларимиз бузиладими?» деган саволига эса «Сизнинг розилигингизсиз бу иш амалга ошмайди», дея таъкидлади Жаҳонгир Ортиқхўжаев. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди
“Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради?
Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди?
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди
Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди