11:14 / 01.03.2019
5 501

Сенат Россия ҳарбий самолётларининг Ўзбекистон ҳудудидан парвоз қилишини маъқуллади

Сенат Россия ҳарбий самолётларининг Ўзбекистон ҳудудидан парвоз қилишини маъқуллади
Сенат Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида ҳарбий ҳаво кемаларнинг мамлакатлар ҳаво ҳудудидан фойдаланишини маъқуллади. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар беради.

Маълум қилинишича, мазкур ҳужжат бир давлатнинг ҳарбий ҳаво кемаларининг тўхтовсиз​ манзилга учиб боришида ҳаво ҳудудидан фойдаланиш тартибини аниқлаб беради.

Сенатор Валерий Тяннинг айтишича, ҳужжат билан ҳарбий ҳаво кемаларининг бошқа давлат ҳаво ҳудудидан учиб ўтиши жараёни соддалаштирилади, рухсат олиш ва парвоз вақти камаяди.

«Айни келишув, биринчи галда, Ўзбекистоннинг манфаатларига тўла мос келади. Ҳужжат ҳарбий маҳсулотларни етказиб бериш шартларини соддалаштириб, ташкилий масалаларда қарор қабул қилиш тезлигини оширади», – дейди сенатор.

Маълумот учун, «Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Россия Федерацияси ҳукумат ўртасида Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ҳарбий ҳаво кемаларининг Ўзбекистон ва Россия ҳаво ҳудудидан фойдаланиши тўғрисидаги Битим» ўтган йили 12 октябрда Тошкентда имзоланганди.

«Ҳарбий соҳадаги ҳамкорлик бугунги кунда Ўзбекистоннинг қатор хорижий мамлакатлар, жумладан Россия муносабатларида муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу йўналишда Россия Федерацияси билан алоқалар алоҳида ўрин тутади, чунки ушбу мамлакат муҳим халқаро сиёсий масалаларни ҳал қилишда катта салоҳиятга эга. Бундай ҳамкорлик нафақат Марказий Осиё минтақасидаги муносабатлар, қолаверса, МДҲ ва халқаро даражадаги ташкилотлар доирасида муҳим ўрин тутади.

Россия Федерацияси доимо Ўзбекистон Республикасининг асосий ҳамкори бўлиб келгани маълум. Бундай ҳамкорлик икки мамлакат ҳарбий-сиёсий салоҳиятининг ўзаро муштараклиги билан боғлиқдир», – дейди сенатор С.Турдиев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Сенат Россия ҳарбий самолётларининг Ўзбекистон ҳудудидан парвоз қилишини маъқуллади