date 06:02 / 07.03.2019
views 15 124

8-март "Халқаро хотин-қизлар байрами" куни билан табриклаймиз

8-март "Халқаро хотин-қизлар байрами" куни билан табриклаймиз
Ўлкамизга биз соғиниб, орзиқиб кутган фасллар ичида энг гўзали бўлмиш баҳор фасли кириб келганини атрофимизда хушбўй ҳид таратаётган турфа гуллардан, қийғос очилиб гуллаётган дарахтлардан, ёқимли овоз ила сайраётган қушларнинг овозидан, юзларидан нур ёғилиб, ёшариб, кундан-кунга гўзаллашиб бораётган аёлларимизни, опа-сингилларимизни, онажонларимизни кўриб ҳис қилишимиз мумкин.

Баҳор фаслининг яқинлашиб келаётган байрамларидан энг чиройли ва энг гўзал байрами бўлмиш 8-март "Халқаро хотин-қизлар байрами" куни билан юртимиздаги барча латофатли, малоҳатли, дилбар онажонларимиз, бувижонларимиз, устозларимиз ва опа-сингилларимизни чин юракдан қутлаймиз!!!


Сизларга доимо бахтимизга соғ-омон бўлишингизни, баҳор гулларидек очилиб, ёшариб, гўзаллашиб, юзларингиздан нур ёғилиб юришингизни, яхши кайфият ҳеч ҳам тарк этмаслигини тилаб қоламиз.


Яна бир бор 8-март айёми билан муборакбод этамиз!!!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон