19:46 / 07.03.2019
3 408

Ўзбек олимлари қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун янги препарат ўйлаб топишди

Ўзбек олимлари қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун янги препарат ўйлаб топишди
Академик С.Ю.Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари томонидан паррандачиликда қўлланиладиган янги маҳаллий эстроген фитопрепарати – Куфэстрол препарати яратилди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати хабар тарқатди.

«Паррандачилик билан шуғулланувчи фермерлар яхши биладиган Синэстрол препаратидан фарқли равишда, Куфэстрол генетик бузилишларга, паррандаларнинг кейинги авлодларида бепуштликка олиб келмайди. Гўшт маҳсулотлари термик қайта ишланганда, яъни пиширилганда у парчаланиб кетади, препаратни узоқ муддат давомида қабул қилган паррандаларнинг тухуми ва гўштида йиғилиб қолиш хусусиятига эга эмас»,​ —​ дейилади вазирлик ахборотида.

Маълум қилинишича, мазкур лойиҳанинг иқтисодий фойдаси 1 тонна емга 1 грамм препарат солиш билан қиёсланмоқда. Препарат товуқларнинг тухум беришини 18 фоизга ошириши айтилмоқда.

Таъкидланишича, лицензия шартномаларини тузиш йўли орқали 11та инновацион ишланма шу пайтгача тижоратлаштирилган бўлиб, бунда инвесторларга интеллектуал мулк эгалик ҳуқуқи берилган. Бундан ташқари, илмий-тадқиқот муассасаларига сотилган маҳсулотнинг 10-15 фоизи даромад сифатида тушиб туради.

Ҳозиргача вазирлик томонидан 400 та ташаббус бўйича ғоялар банки шакллантирилган бўлиб, улардан 119 таси тегишли вазирлик ва муассасаларга ҳамкорликда ўрганиб чиқиш учун йўналтирилган.​

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбек олимлари қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун янги препарат ўйлаб топишди