10:27 / 11.03.2019
4 987

Президент валюта операцияларида бозор механизмларини жорий қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолади

Президент валюта операцияларида бозор механизмларини жорий қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Валюта операцияларини тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси президентининг 2006 йил 16 майдаги “Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-350-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2006 йил 16 майдаги “Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-350-сон қарорига киритилган ўзгартиришлар

4-бандда:
а) учинчи хатбошидаги “ваколатли банкларни” сўзлари “тижорат банкларни” сўзлари билан алмаштирилди;
б) бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“Жамғарма ҳисобварағига тушган миллий валютадаги маблағлар улар тушган санадаги Ўзбекистон республика валюта биржасининг савдо сессияларида ўрнатилган жорий курс бўйича чет эл валютасига конвертация қилинади ва Жамғарманинг валюта ҳисобварағига ўтказилади”.

2-иловада:
а) 6-банднинг иккинчи хатбошидаги “ваколатли банкларнинг” сўзлари “тижорат банкларнинг” сўзлари билан алмаштирилди;
б) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Жамғарма ҳисобварағига тушган миллий валютадаги маблағларни улар тушган санадаги Ўзбекистон республика валюта биржасининг савдо сессияларида ўрнатилган жорий курс бўйича чет эл валютасига конвертация қилади ва Жамғарманинг валюта ҳисобварағига ўтказади”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент валюта операцияларида бозор механизмларини жорий қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни имзолади