
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 42-моддасига (Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилиши мумкин:
- санкциядаги “бир бараваридан икки бараваригача” деган сўзлар “уч бараваридан беш бараваригача” деган сўзлар билан алмаштирилади;
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилади:
“Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –
энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
- ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштиради;
- давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлайди;
- ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар