11:25 / 19.03.2019
4 843

Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар учлигига кирди

Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар учлигига кирди
Иқтисодий прогнозлашга ихтисослашган The Economist Intelligence Unit тадқиқот компанияси 2019 йилда истиқомат қилиш учун энг қиммат шаҳарлар рўйхатини аниқлади. Тадқиқот 30 йилдан бери ҳар йили олиб борилади, деб ёзмоқда Kun.uz.

Таҳлилчилар дунёдаги 133та шаҳарда нон ва биринчи эҳтиёж бўйича бошқа товарлар нархини таққослашди. Қиёсий таҳлилда Нью-Йоркда истиқомат қилиш нархи асос қилиб олинди, у жами 100 баллни ташкил этган.

Дастлабки учта ўринни бир вақтнинг ўзида учта шаҳар эгаллади - Париж, Гонконг ва Сингапур. Умуман олганда, дунёдаги энг қиммат шаҳарлар ўнталиги қуйидагича кўринишга эга:

• 1. Сингапур (Сингапур)
• 1. Париж (Франция)
• 1. Гонконг (Хитой)
• 4. Цюрих (Швейцария)
• 5. Женева (Швейцария)
• 5. Осака (Япония)
• 7. Сеул (Жанубий Корея)
• 7. Копенгаген (Дания)
• 7. Нью-Йорк (АҚШ)
• 10. Тель-Авив (Исроил)
• 10. Лос-Анджелес (АҚШ)

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, ҳаёт, одатда, энг қулай ва хавфсиз бўлган шаҳарларда қимматдир. Бу рўйхатдаги деярли барча шаҳар дунёда яшаш учун энг яхши жойлар рейтингига киритилган.

Аксинча, имкониятлар кам, сиёсат ёки иқтисодиёт билан муаммолар кузатилувчи жойларда истиқомат қилиш нисбатан арзон. Хусусан, Каракас (Венесуэла), Дамашқ (Сурия) ва Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарларга айланди.

Умуман олганда, дунёдаги энг арзон шаҳарлар рўйхати қуйидагича кўринишга эга:

• 1. Каракас (Венесуэла)
• 2. Дамашқ (Сурия)
• 3. Тошкент (Ўзбекистон)
• 4. Олмаота (Қозоғистон)
• 5. Бангалор (Ҳиндистон)
• 6. Карачи (Покистон)
• 6. Лагос (Нигерия)
• 7. Буэнос-Айрес (Аргентина)
• 7. Ченнай (Ҳиндистон)
• 8. Нью-Деҳли (Ҳиндистон)

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар учлигига кирди