08:40 / 25.03.2019
3 138

Эрон, ЖАР ва Гонконг фуқароларига Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқи берилди

Эрон, ЖАР ва Гонконг фуқароларига Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқи берилди
Жорий йилнинг 19 март кунидан Жанубий Африка Республикаси (ЖАР), Эрон Ислом Республикаси (ЭИР) ва Гонконг фуқаролари Ўзбекистонга кириш учун электрон виза олиш ҳуқуқига эга бўлди.

Шунингдек, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилишича, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан кўчмас мулк харид қилган бу уч давлат фуқаролари мамлакат ҳудудида яшаш ҳуқуқини қўлга киритиши белгилаб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан 2019 йилнинг 19 мартидан Халқаро муносабатлар ривожи, мамлакат туризм соҳаси ривожига ижобий таъсир кўрсатувчи инвестицион иқлимни яхшилаш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида ушбу мамлакатлар рўйхатига, шунингдек, Эрон Ислом Республикаси, Жанубий Африка Республикаси ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий минтақаси ҳам киритилди.

Мазкур Фармон билан Эрон, ЖАР ва Гонконг фуқаролари Ўзбекистонда кўчмас мулк харид қилиш шарти билан мамлакатда яшаш ҳуқуқига эга бўлишади.

Бундай чора-тадбирлар юртимизга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар оқимини ошишига, шунингдек, жаҳон мамлакатларини Ўзбекистон билан маданий, илмий, савдо-сотиқ ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасидаги алоқаларини ривожланишига ҳамда жаҳон ҳамжамиятида юртимиз имиджини янада ошишига ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасида яшашни истаган хориж фуқаролари ҳудудлар кесимида қуйидаги қийматдаги кўчмас мулк объектини харид қилишлари керак бўлади:

• Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида 400 минг АҚШ долларидан;
• Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 200 минг АҚШ долларидан;
• бошқа вилоятларда 100 минг АҚШ долларидан.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эрон, ЖАР ва Гонконг фуқароларига Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқи берилди