
Ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмаларининг раҳбар ходимларини лавозимидан озод қилиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Зафар Зоирович Саидов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири лавозимидан;
Музаффар Раҳимжонович Расулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири лавозимидан озод қилиндилар.
Билдирилишича, 3.Саидов ва М.Расуловларнинг аввалги лавозими бўйича белгиланган тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари сақлаб қолинади.
Мамлакат бош вазири Абдулла Арипов 2019 йил 26 март куни ушбу қарорни имзолади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар