17:47 / 28.03.2019
3 467

Самарқандда Темурийлар даврига оид ноёб тангалар топилди (фото)

Самарқандда Темурийлар даврига оид ноёб тангалар топилди (фото)
“Жомбой тонги” газетаси туман ҳудудидан темурийлар даврига тегишли бўлиши тахмин қилинаётган тангалар топилганини хабар қилди.
Газета мухбири Орифжон Одиловнинг ёзишича, тангалар туман ҳудудидаги Ногаҳон маҳалласи ҳудудидаги бузилаётган тепаликлардан топилган. Манбанинг маҳаллий аҳоли сўзларига таяниб хабар беришича, Имом ал-Бухорий ёдгорлик мажмуи қурилиши учун бу ердан тупроқ олиб кетилган. Орадан кўп ўтмай, қазишма жойидан қадимий сопол парчалари, мис тангалар топиб олинган.

"Тангалар шаклан бир хил эмас. Қирраси аниқ тартибга солинмаган. Сиртидаги матнларга қараганда, бир неча туркумга мансуб.
Тахминимизча, темурийлар даврига оид. Бундай дейишимизга қатор сабаблар бор,” – дейди муаллиф мақоласида.
“Аввало, уларнинг бирида сезилар-сезилмас 896 санаси қайд этилган. Катта эҳтимол билан ҳижрий-қамарий йил бўйича зарб этилган вақтга ишора қилса керак. Милодий ҳисобда эса 1491 йилга тўғри келади. Бу даврда Мовароуннаҳрда темурийлар ҳукмронлик қиларди,” – дея фикрини давом эттирар экан, яна қуйидаги фактларни ҳам келтириб ўтади.

“Бошқа тангаларда рақамлар учрамайди. Нақшинкор арабеска услубидаги матнларда “фулс” ва “Аллоҳ” сўзлари ажралиб турибди.
Марказий Осиё нумизматикасини муфассал ўрганган олим Ирпан Тухтиев “Темур ва темурийлар сулоласининг тангалари” рисоласида “Амир Темур тангаларида биз арабча, форсча, туркча ва мўғулча сўзларни ўқиймиз”, деб ёзади. Фикрини давом эттириб, темурийлар тангасида форсча “зарб” (ﺿﺮﺏ) сўзи кўп қўлланганини таъкидлайди. Эътиборлиси, туманимиздан топилган тангаларда ҳам шунга ўхшаш матн учрайди.”

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Самарқандда Темурийлар даврига оид ноёб тангалар топилди (фото)