
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиш, янги лойиҳаларни белгилаш мақсадида 29 март куни Бухоро вилоятига ташриф буюради.
«Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 29 март куни Бухоро вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожи, аввалги вазифалар ижроси билан танишиш, янги истиқболли лойиҳаларни белгилаш мақсадида ташриф буюриши режалаштириляпти», — дейилади Бухоро телерадиокомпаниясининг Telegram’даги канали хабарида.
Президент 24 мартдан буён Бирлашган Араб Амирликларида расмий ташриф билан бўлиб турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар