16:43 / 30.03.2019
4 166

Ўзбекистонда кейинги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутиляпти?

Ўзбекистонда кейинги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутиляпти?
Республика Гидрометеорология маркази 31 март - 3 апрель кунлари бўйича об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 31 мартда ва 2 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 1 ва 3 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 31 март-3 апрелда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 31 март-1 апрелда 3-8 даража илиқ, 2-3 апрелда 5-10 даража илиқ, кундузи 31 мартда 8-13 даража илиқ, 1 апрелда 13-18 даража илиқ, 2 апрелда 15-20 даража илиқ, 3 апрелда 13-18 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 31 март-2 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 3 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-3 апрелда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 31 мартда 18-23 даража иссиқ, 1 апрелда 13-18 даража илиқ, 2 апрелда 20-25 даража иссиқ, 3 апрелда 15-20 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 31 март ва 2 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 1 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 3 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-3 апрелда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 31 мартда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 18-23 даража иссиқ, 1 апрелда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ, 2 апрелда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ, 3 апрелда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, 31 март-2 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 3 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 апрелда 15-20 м/с гача кучайиши мум-кин. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 31 мартда 20-25 даража иссиқ, 1 апрелда 18-23 даража иссиқ, 2 апрелда 22-27 даража иссиқ, 3 апрелда 20-25 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 31 мартда ва 2 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 1 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 3 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 3 апрелда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 31 мартда 15-20 даража илиқ, 1 апрелда 13-18 даража илиқ, 2-3 апрелда 17-22 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 31 мартда ва 2 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. 1 ва 3 апрелда вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. 31 март-1 апрелда қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 1-3 апрелда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 31 март-1 апрелда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ, 2-3 апрелда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда кейинги ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутиляпти?