
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ва хўжалик бошқаруви органларини янада ихчамлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ва хўжалик бошқаруви органларини янада ихчамлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурига кўра, давлат бошқаруви ва ижро этувчи ҳокимият органлари тизимини янада ихчамлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқилади.
Бунда қуйидагилар инобатга олинади:
- ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини ташкил этиш асослари тармоқ, соҳа ва ҳудудларни ривожлантириш ҳамда жойларда тўпланиб қолган муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминлаш;
- ижро этувчи ҳокимият органлари ҳуқуқий мақомининг чегаралаб қўйиш уларнинг давлат аппаратидаги аниқ ўрни ва ролини аниқлаш, вазифаларнинг такрорланиши ва давлат томонидан ортиқча тартибга солиш ҳолатларининг мавжудлиги инобатга олиш;
- ижро этувчи ҳокимият органлари ва улар раҳбарлари жавобгарлик соҳаларининг аниқ чегараси белгилаб бериш.
2019 йил 1 июлга қадар пухта асосланган таклифлар тайёрланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Масъул ижрочилар - Адлия вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар