3 216
Мирзиёев: «Ислом - нур эканини одамлар тарбиясига сингдира олмадик. Фожиамиз шунда» (видео)
Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида Термиз яқинидаги Султон Саодат мақбарасини зиёрат қилди. Президент ушбу қадамжо улкан маънавий мерос, мусулмонлар учун табаррук маскан эканини қайд этиб, унинг тарихини мукаммал ўрганиш, халқимизга ва чет элликларга етказиш зарурлигини таъкидлади.
«Қаерга боришимиздан қатъи назар, Ислом цивилизацияси маркази, Самарқандда Имом Бухорий маркази, мана, Ҳадисшунослик мактабини очганимиз, бунинг тагида жуда катта илоҳий куч бор. Худди алифбога ўхшаб нолдан бошлаяпмиз.
Ислом цивилизация деганимиз - цивилизацияга асосланган нуқтаи назаридан, бу ҳақиқатдан буюк ерлигини асослаб бераётган манбаларни баралла айтишимиз керак. Араб тилини ҳам ўқита олмадик. Ҳозир араб давлатлари замонавий тилга ўтиб кетган. Иккинчидан, таржима қилиш нуқтаи назаридан, жуда катта қўлёзмаларимиз бор. Бироқ, уларнинг таржимасига ҳали қўл урмаганмиз.
Ёшларимизга, халқимизга, уларнинг онгига етадиган тилда, замонавий тилда айтишимиз керак. Мусулмон давлатларга борилса, уларда катта-катта кутубхоналар, марказлари бор, ҳавасинг келади. Улар 15-20 йилда анча олдинлаб кетди.
«Султон Саодат» мажмуаси, саййидлар сулоласи Пайғамбаримизнинг бешинчи авлодига тегишли. Очиқ айтсак, шу билимимизни, шу бойлигимизни, Ислом - нур эканини одамлар тарбиясига сингдира олмадик. Фожиамиз мана шунда», - деди давлат раҳбари.
«Ҳар йили ўнтагина мўмин-мусулмонни тарбия қилолсак, тасаввур қилинглар, муҳит қандай ўзгаради. Вақт-соати келди, саккиз юзинчи йилдан бошлаб мана шу тарихни тиклаб, одамларимизга ана шу илмий асосларни етказсак, бу ҳам маърифат бўлади», - деб айтган президент.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди
Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди