21:14 / 14.04.2019
3 983

Ўзбекистонда келгуси ҳафта бошида ёғингарчилик кутилади

Ўзбекистонда келгуси ҳафта бошида ёғингарчилик кутилади
«Ўзгидромет» 14—17 апрель кунлари учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15, кундузи 14—16 апрелда 20-25, 17 апрелда 23—28 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 14 ва 17 апрелда ёғингарчилик кутилмайди, 15-16 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14-16 апрелда кечаси 12-17, кундузи 17-22, 17 апрелда кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 14 ва 17 апрелда ёғингарчилик кутилмайди, 15-16 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 апрелда кечаси 10-15, кундузи 22-27; 15-16 апрелда кечаси 12-17, кундузи 17-22; 17 апрелда кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 14 ва 17 апрелда ёғингарчилик кутилмайди, 15-16 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14 апрелда 12-17, 15-17 апрелда 13-18, кундузи 14 апрелда 25-30, 15-16 апрелда 20-25, 17 апрелда 23-28 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15, 16 апрелда 12-17, кундузи 14-15 апрелда 22-27, 16-17 апрелда 17-22 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 14 ва 17 апрелда ёғингарчилик кутилмайди, 15-16 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 илиқ, кундузи 14 апрелда 13-18 илиқ, 15-17 апрелда 8-13 даража илиқ бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда келгуси ҳафта бошида ёғингарчилик кутилади