6 319
Miss Union Fashion халқаро гўзаллик танловида Ўзбекистондан Барно Мамасолиева қатнашади (фото)
Фото: Miss Union Fashion ташкилотчилари
25 апрель куни Тошкент шаҳрида Осиё, Африка ва Европа мамлакатлари вакиллари ўртасида Miss Union Fashion халқаро гўзаллик танлови ўтказилади. Бу ҳақда «Дарё»га танлов ташкилотчилари маълум қилди.
Ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларни ташқи кўриниш, интеллектуал салоҳият, шунингдек миллий маданиятни намойиш этиш йўналишлари бўйича баҳолайди.
Танловда Россия, Беларусь, Бошқирдистон, Исроил, Қозоғистон, Тожикистон, Украина каби мамлакатлардан 16 ёшда 29 ёшгача бўлган қизлар иштирок этади.
Танловнинг финал босқичи ғолиблари ўз мамлакатини миллий либосларда намойиш этади, ўзбекистонлик томошабинларни мамлакати урф-одатлари ва анъаналари билан таништириш учун турли ижодий чиқишларни ижро этади.
Шунингдек, турли мамлакатлар номидан иштирок этаётган қизлар Ўзбекистоннинг диққатга сазовор масканлари билан ҳам танишади.
Гўзаллик танловида Италия, Осиё, Германия, Туркия мода ҳафталиклари президентлари, эстрада юлдузлари, fashion блогерлар иштирок этади.
Ушбу танловда Ўзбекистон номидан 16 ёшли Барно Мамасолиева иштирок этмоқда.
Фото: Miss Union Fashion ташкилотчилари
Фото: Miss Union Fashion ташкилотчилари
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади
Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди
Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади”
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди