Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Пекинга етиб борди.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, «Шоуду» халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини Хитой расмий шахслари кутиб олди.
Биринчи «Бир макон, бир йўл» халқаро форуми 2017 йилда ўтказилган, унда ҳам давлатимиз раҳбари қатнашган эди. Бу галги саммитда 40дан зиёд мамлакат, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.
Анжуман кун тартибидан минтақадаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, узоқ муддатли тараққиётнинг янги манбаларини излаб топиш борасидаги шерикликни фаоллаштириш, «яшил» иқтисодиёт ва инновацияларни илгари суриш, устувор инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ўрин олган.
Форумнинг асосий тадбирлари эртага, 25 апрель куни бошланади.
Президент Шавкат Мирзиёев ХХР Раиси Си Жинпинг, қатор давлатлар ва халқаро молиявий институтлар, шунингдек, Хитойнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди