07:50 / 28.04.2019
3 611

Ўзбекистон ва Хитой икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

Ўзбекистон ва Хитой икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Кеча, 27 апрель куни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, мудофаа вазири генерал-полковник Вэй Фэнхэ бошчилигидаги ХХР ҳарбий делегациясини қабул қилди.

Учрашувда ўзбек-хитой ҳамкорлигининг мудофаа ва ҳарбий таълим саҳосидаги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди, ҳарбий-техник йўналишда ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича фикр алмашинди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Ўзбекистон мудофаа вазири меҳмонларни қизғин қутлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хитой Халқ Республикасига 2017 йил май ойидаги давлат ташрифи икки мамлакат муносабатларида муҳим ўрин тутгани таъкидланди.

Жорий йилнинг сентябрь ойидан эътиборан, хитойликлар ташаббуси билан ушбу олий ҳарбий таълим муассасасида хитой тилини интенсив тарзда ўрганиш курсларини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Курсларга Тошкент давлат шарқшунослик институти қошидаги Конфуций номли Ўзбек-хитой институти ўқитувчилари жалб қилинади.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, якунда Ўзбекистон ва Хитой мудофаа вазирликлари ўртасида 2019 йилга икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ва Хитой икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади