20:03 / 02.05.2019
2 974

Абдулазиз Комилов Россия ташқи ишлар вазири билан учрашди

Абдулазиз Комилов Россия ташқи ишлар вазири билан учрашди
2019-йилнинг 2-май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. С.Лавров икки томонлама музокаралар олиб бориш ва Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш соҳасида минтақавий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув Меморандуми иштирокчи давлатларининг 11-учрашувида қатнашиш учун Тошкент шаҳрига келган.

Суҳбат чоғида икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилинди, шунингдек, долзарб халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Вазирлар Президент Владимир Путиннинг 2018-йил октабр ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи ва Президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнини кўриб чиқдилар. Ташриф давомида имзоланган йирик ҳажмдаги савдо-иқтисодий келишувлар ва инвестиция шартномалари томонлар назоратида эканлиги таъкидланди. Сиёсий-дипломатик, парламентлараро, маданий-гуманитар соҳаларидаги ҳамкорлик изчил амалга оширилмоқда.

Ҳозирги вақтда савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишларни кўриб чиқиши кутилаётган ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг биринчи мажлисини ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда.

ТИВдаги учрашувда Россиянинг тўртта етакчи олий ўқув юртлари – МИФИ, ВГИК, Москва энергетика институти ва Россия кимё технологиялари университети филиалларини Ўзбекистон очиш масалалари муҳокама қилинди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон ва Россиянинг Афғонистон бўйича ҳамкорлиги, жумладан, Афғонистонда тинчлик музокараларини бошлаш, мамлакатни иқтисодий-ижтимоий тиклаш бўйича халқаро саъй-ҳаракатлар доирасидаги алоқаларга алоҳида эътибор қаратдилар.

Шунингдек, вазирлар минтақада хавфсизлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашувда Россия Элчиси Владимир Тюрденев иштирок этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Абдулазиз Комилов Россия ташқи ишлар вазири билан учрашди