12:20 / 18.05.2019
3 713

Ўзбекистонда «Электрон поликлиника» тизими кенг жорий этилади

Ўзбекистонда «Электрон поликлиника» тизими кенг жорий этилади
Парламент қуйи палатасида Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан «Қонунчиликка соғлиқни сақлаш тизимига инновацион технологиялар жорий қилинишини рағбатлантиришга қаратилган қоидаларни киритиш» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад – тиббий хизматларни кўрсатиш соҳасида замонавий инновацион технологияларни жорий қилиш жараёнларини рағбатлантириш ва фаоллаштириш мақсадида миллий қонунчилик тизимини янада такомиллаштиришга доир масалаларни муҳокама қилиш ҳамда тегишли таклифлар ишлаб чиқишдир.

Давра суҳбатида соғлиқни сақлаш соҳасида сифатли тиббий хизмат кўрсатишда самарали ахборот коммуникация технологиялари ва замонавий инновацион механизмлар лозим даражада қўлланилмасдан келинаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Тиббиёт соҳасида ўз ечимини кутаётган долзарб масалалардан бири — ривожланган мамлакатларда кенг тарзда қўлланилаётган телемедицина институтини жорий этиш, бунда унинг ҳуқуқий асоси ҳисобланган Ўзбекистон Республикасининг “Телемедицина тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, шунингдек, аҳолига, айниқса чекка қишлоқлардаги фуқароларга қулай шароитларни таъминлашда “электрон поликлиника” тизимини кенг жорий этиш ҳисобланади.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари тўғрисида ҳаққоний маълумотлар, ишончли тиббиёт статистикасининг ягона базаси тўлиқ шакллантирилмаганлиги соғлиқни сақлаш тизими аҳволини муносиб баҳолаш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини бермаяпти.

Тадбирда иштирокчилар томонидан амалдаги қонунчиликда соғлиқни сақлаш тизимига замонавий инновацион технологияларни кенг жорий қилинишини рағбатлантиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган норматив ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда «Электрон поликлиника» тизими кенг жорий этилади