14:47 / 23.05.2019
3 435

«Ўзгидромет»: Ўзбекистонда ҳавонинг ўртача ҳарорати глобал кўрсаткичлардан кўра юқорироқ кўтарилмоқда

«Ўзгидромет»: Ўзбекистонда ҳавонинг ўртача ҳарорати глобал кўрсаткичлардан кўра юқорироқ кўтарилмоқда
Фото: «Дарё»
Гидрометеорология хизмати маркази («Ўзгидромет») бош директори биринчи ўринбосари Баҳриддин Нишоновнинг айтишича, Ўзбекистонда ҳавонинг ўртача ҳарорати тез кўтарилиб бормоқда. У бу ҳақда 22 май куни Миллий матбуот марказида «Яшил иқлим жамғармаси билан ҳамкорликни ривожлантириш» мавзусида ўтказилган матбуот анжумани айтиб ўтди.

«Дунё бўйича ҳавонинг ўртача ҳарорати саноат ривожланишидан аввалги даврга нисбатан Цельсий бўйича +1 даражага, Ўзбекистонда эса +1,6 даражага ошгани кузатилмоқда. Бу Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати ошиши тез кечаётганини кўрсатади. Ҳароратнинг ошиши қурғоқчиликка, ёзда иссиқ ҳавони сақланиб туришига, қишнинг қисқа бўлишига олиб келади», — деди Баҳриддин Нишонов «Дарё» мухбирига берган интервьюсида.

Унинг қўшимча қилишича, ўртача ҳароратнинг тез ошиши туфайли келажакда Ўрта Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда сув ресурслари тақчиллиги кузатилиши мумкин ва бу, ўз навбатида, қишлоқ хўжалигига таъсир қилади.

Қайд этишларича, Марказий Осиё иқлим ўзгарувчанлигини кучайиши ҳамда узоқ муддатли глобал иқлим ўзгариши натижасида содир бўлаётган таъсирларга энг кўп учрайдиган минтақалардан биридир.

ХХ асрнинг ўрталаридан Ўзбекистонда иқлимнинг исиши тенденцияси кузатиб келинмоқда ва ҳар 10 йилда йиллик ўртача ҳарорат Цельсий бўйича +0,29 даражага ошиб бормоқда.

Сўнгги ўн йиллик давомида иқлим ўзгариши билан боғлиқ салбий ҳодисалар кўпаймоқда, бу эса сув ресурслари танқислигининг кучайишига ва қурғоқчилик ҳолатларининг кўпайишига сабаб бўлмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Ўзгидромет»: Ўзбекистонда ҳавонинг ўртача ҳарорати глобал кўрсаткичлардан кўра юқорироқ кўтарилмоқда