
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази 26–29 май кунлари кутиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 майда кечаси 12–17°, кундузи 30–35°; 27 майда кечаси 15–20°, кундузи 34–39°; 28 майда кечаси 17–22°, кундузи 34–39°; 29 майда кечаси 17–22°, кундузи 30–35° бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 майда кечаси 12–17°, кундузи 30–35°; 27 майда кечаси 15–20°, кундузи 34–39°; 28–29 майда кечаси 17–22°, кундузи 34–39° бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 майда кечаси 10–15°, кундузи 25–30°; 27 майда кечаси 12–17°, кундузи 28–33°; 28–29 майда кечаси 15–20°, кундузи 31–36° бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 майда кечаси 13–18°, кундузи 30–35°; 27–29 майда кечаси 17–22°, кундузи 34–39° бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5–10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 майда кечаси 10–15°, кундузи 25–30°; 27 майда кечаси 12–17°, кундузи 27–32°; 28–29 майда кечаси 12–17°, кундузи 32–37° бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 26–27 майда 3–8° илиқ, 28–29 майда 5–10°, кундузи 26 майда 13–18°, 27–29 майда 18–23° бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар