13:03 / 29.05.2019
4 658

Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши кураш бўйича янги фармонни имзолади

Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши кураш бўйича янги фармонни имзолади
Фото Президент матбуот хизмати
Президент «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади. Фармон матни ЎзАда эълон қилинди.

Коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини ошириш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ:
  • 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури (кейинги ўринларда – Давлат дастури);
  • Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси (кейинги ўринларда – Идоралараро комиссия)нинг янгиланган таркиби тасдиқланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларининг таркибида коррупцияга қарши курашиш комиссияларини ташкил этиш тавсия қилинди, уларнинг зиммасига:
  • жойларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидагиишларнинг ҳолатини комплекс ўрганиш;
  • жойларда коррупция кўринишлари намоён бўлишига олиб келадиган тизимли муаммолар ва коррупциянинг ҳолатитўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмиталарига ушбу соҳадаги фаолиятни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритган ҳолда мунтазам равишда ахборот бериб бориш функциялари юкланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши кураш бўйича янги фармонни имзолади