date

Тошкентда молиявий жиноятларни содир этган МЧЖ раҳбари қўлга олинди

Тошкентда молиявий жиноятларни содир этган МЧЖ раҳбари қўлга олинди

Тошкентда молиявий жиноятларни содир этган МЧЖ раҳбари қўлга олинди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашрига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

1972 йили туғилган Абдурасул Дадахонов 2010 йилдан буён бир МЧЖни бошқариб келган. У директор ўринбосари Иноғом Раупов, омбор мудири Мўминжон Рихситиллаев, бош ҳисобчи Бобоқул Абдурашидов, ҳисобчи-кассир Холбадал Обиджанов ҳамда ҳамкор қўшма корхона раҳбари Раҳматжон Нуъмоновларни ўзига шерик қилиб, 2010-2012 йилларда жуда кўплаб молиявий жиноятларни содир этгани айтилмоқда.

Жумладан, жамият номига арзон баҳоларда импорт қилинган товарларнинг тўсиқсиз божхона расмийлаштирувини амалга ошириш, маҳсулот юзасидан тадбиркорлар билан музокаралар олиб бориб, улар билан корхона номига келтириладиган товарлар учун норасмий ҳақларни ўзаро келишиб олиб, арзон баҳоларда расмийлаштирилган товарларни божхона омборига жойлаштириш, уларни сохта ҳужжатлар асосида ўзига тегишли бўлган декларант ташкилотлар орқали божхона расмийлаштирувларини амалга ошириш сингари жиноятлар амалга оширилган.

Охирги маҳсулот партияси асл нархидан 94 млн сўм арзонроқ кўрсатилиши натижасида давлатга солиқлар тўланмай қолган.

Жиноий гуруҳ фош этилиб, жавобгарликка тортилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда молиявий жиноятларни содир этган МЧЖ раҳбари қўлга олинди