
2 январь, шанба куни, соат 13:37да Тошкент шаҳрида навбатдаги ер қимирлаши кузатилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
Силкиниш ҳақида ҳозирча бирор расмий маълумот эълон қилинмади.
Тошкентда соат 13:37да сезилган зилзила кучи тахминан 2 балл бўлди.
Куннинг шу вақтида Афғонистоннинг Ҳиндукуш вилояти ҳудудида, Тожикистоннинг Душанбе шаҳридан 296 км, Афғонистоннинг Файзобод шаҳридан 72 км масофада 5,2 балли ер силкиниши қайд этилган. Бу зилзила маркази 172 км чуқурликда бўлган.
Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Хитойнинг шимоли-шарқида жойлашган Хэйлунцзян вилоятида 6,4 магнитудали зилзила юз берганди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар