20:41 / 12.06.2019
3 411

Тошкентда 3 та iPhone учун тўланган 3 минг доллар қалбаки бўлиб чиқди

Тошкентда 3 та iPhone учун тўланган 3 минг доллар қалбаки бўлиб чиқди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда, фуқаро А.Х.нинг аризасига асосан ўтказилган терговга қадар текширишда, чет эл фуқароси А.В. фуқаро А.Х.дан харид қилган 3 дона iPhone XS Max русумли уяли алоқа телефон аппаратлари учун берган 3025 АҚШ долларидан 3000 АҚШ доллари қалбаки эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси (Қалбаки пул, аксиз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Манба: Daryo

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда 3 та iPhone учун тўланган 3 минг доллар қалбаки бўлиб чиқди