
Ушбу қиш мавсуми юртимиз учун жуда илиқ келди, 2015 йил ҳам ўзига яраша аномал ҳароратлари билан тарихда қолди. Хўш, синоптиклар 2015 йил об-ҳавоси борасида қандай хулосалар қилишди. Қишнинг илиқ ҳароратига қандай омиллар сабаб бўлмоқда. Мазкур саволлар билан Darakchi.uz нашри Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология Маркази Маркази бош синоптиги Ирина Зайцевага мурожаат қилди.
2015 йил якуни бўйича синоптиклар қандай хулосалар қилди?
2015 йил ниҳоясига етда, аммо якуний хулосалар ҳали чиқарилмади – ушбу маълумотларни таҳлил қилишга ҳали вақт керак бўлади, аммо дастлабки натижаларни ҳозир айтса бўлади.
2015 йилнинг ноябрь ойида Парижда бўлиб ўтган БМТнинг иқлим ўзгариши мавзуидаги Конференция арафасида Бутунжаҳон Метеорологик ташкилоти 2015 йил иқлими бўйича дастлабки маълумотлар акс этган пресс-релиз чоп этди.
Унда айтилишича, Ер шарида 2015 йилги ўртача ҳаво ҳарорати метеокузатувларнинг бутун тарихида энг юқориси бўлган.
Бундай аномалиянинг сабаблари сифатида иккита омил келтирилмоқда - одам фаоллиги таъсирида кучаядиган парник эффекти таъсири, ҳамда бу йил фавқулодда фаол бўлган Эль-Ниньо ҳодисаси (иқлим шаклланишига сезиларли таъсир кўрсатадиган Тинч океани сувларининг юқори қатламида ҳароратнинг тебраниши).
Ўзбекистон учун ҳароратнинг якуний таҳлили ҳали тугамади, аммо бу йилни мамлакатимизнинг қадимий Ташкент-Обсерватория метеостанцияси маълумотларига таяниб баҳоласа бўлади.
Тошкент учун 2015 йил метеокузатувларда энг иссиғи бўлмади, у 2004 рекорд йилдан бироз ортда қолмоқда. Ўртача йиллик ҳарорат 2015 йилда (15.8о) бу 2004 йилдан 0.1о паст.
2015 йилнинг аҳамиятли томони тўрт мавсум ҳам иқлим меъёридан илиқроқ бўлди, энг сезиларли фарқ (+2.7о) қиш мавсумига тўғри келди.
2015 йилнинг хавфли ва аномал ҳодисалари қандай бўлди?
2015 йилнинг аҳамиятли ҳаво аномалияси март оҳиридаги совуқлар бўлди.
Март ойининг сўнггида ҳамма ер гуллаган бир вақтда Урал туманларидан кескин совуқ ҳарорат кириб келди. 29-31 март кунлари республиканинг барча ҳудудларида қор ёғди. Ҳарорат кечаси 2-7о совуқ бўлди.
Бу сўнгги 50 йилдаги энг совуқ март бўлди. 30-31 март кунлари республикамизнинг аксарият ҳудудларида метеокузатувлар тарихидаги энг паст ҳарорат қайд этилди.
2016 йилнинг январидаги илиқ ҳароратнинг сабаби нимада?
Январь бошларида Ўзбекистон ҳудудида 2015 йилнинг декабрь ойида қайд этилган юқори ҳарорат сақланиб қолмоқда.
Бундай илиқ ҳавонинг сабаби – атмосферадан жанубий-ғарбий оқимнинг устунлик қилаётгани ва у билан чет жануб ҳудудларидан республика ҳудудига илиқ ва нам ҳавонинг кириб келаётганидир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар