Ўзбекистонда ҳафта ўртасида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди

  • 01 июль 2019, 18:16
  • 1 656
  • Ўзбекистон
  • Ўзбекистонда ҳафта ўртасида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди
    Ўзбекистонда ҳафта ўртасида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилган.
    Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги айрим жойларда 17-22 м/с гача, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

    Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

    Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

    Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 3 июлда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди.
    4-6 июлда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 20-25, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

    Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

    Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, 33-38 даража иссиқ бўлади.

    Республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19, кундузи 18-23 даражага етади.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Ўзбекистонда ҳафта ўртасида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди