Ўзбекистонда “Президентнинг 1000 нафар ёш кадрлари” лойиҳаси ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасида 2019-2020 йилларда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга ошириладиган ишларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича йўл харитасида айтилади.
“Президентнинг 1000 нафар ёш кадрлари” лойиҳаси иқтидорли ёш кадрларни раҳбарлик лавозимларига тайёрлашга қаратилган бўлади. Бу борада Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро Кенгаши қарори ишлаб чиқилади.
Бажариш муддати - 2019-2020 ўқув йили. Масъул ижрочилар - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги.
Шунингдек, ёш мутахассисларни чекка ҳудудларга юборишга қаратилган “Шаҳардан қишлоққа” лойиҳаси амалга оширилади. Масъул ижрочилар - Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги.
Бундан ташқари, ёшларга оид давлат сиёсатига масъуллар компетентлигини аниқлаш, “социал лифт” механизми самарали ишлашини таъминлаш мақсадида психодиагностик тест (“Assessment Centre” ташкил этиш) амалиёти жорий этилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?