
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев ўз раислигида 23 июль куни ўтказилган кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида маълум қилган.
Қайд этиш жоизки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омилдир. Ушбу соҳа вакилларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш мақсадида охирги икки ярим йилда президентнинг элликдан ортиқ фармон ва қарорлари қабул қилинган.
«Мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш энг муҳим масала. Аҳоли бандлиги ва фаровонлигини оширишда хусусий бизнес ва тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муаммоларини тизимли ҳал этиш зарур.
Энди вилоят ва туман ҳокимлари, тўрттала раҳбар ҳафтанинг душанба, сешанба, чоршанба кунлари фақат тадбиркорлик масалалари билан шуғулланади. Тадбиркорларнинг ер-суви, бошқа муаммоларини ҳал қилади. Катта-катта саноат корхоналарини қуриш учун вақт кетади. Одамларга эса ўзгаришлар бугун керак», — деди давлат раҳбари. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг