
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.
Президент матбуот хизмати хабарида айтилишича, суҳбат аввалида Гурбангули Бердимуҳамедов давлат раҳбарини таваллуд куни билан самимий табриклаб, кўп миллатли Ўзбекистон халқига равнақ ва фаровонлик тилаган.
Давлат раҳбарлари қардош мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар.
Икки томонлама муносабатлар, халқаро ва минтақавий сиёсатга доир долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Президент Туркманистон раҳбарига самимий табрик учун миннатдорлик билдириб, жорий йил август ойининг бошида "Аваза" миллий туризм зонасида бўлиб ўтадиган биринчи Каспий иқтисодий форумини ўтказишда муваффақият тилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар