08:43 / 25.07.2019
2 923

Оролбўйини ривожлантириш бўйича Билл Гейтс ва «Кока-кола» фондлари билан ҳамкорлик қилиниши мумкин

Оролбўйини ривожлантириш бўйича Билл Гейтс ва «Кока-кола» фондлари билан ҳамкорлик қилиниши мумкин
24 июль куни Ташқи ишлар вазирлиги Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасига 2019 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисобот берди. Тадбир давомида Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

Ташқи ишлар вазирлиги тақдим этган маълумотларга кўра, Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик юзасидан Ўзбекистон ҳукумати томонидан 200га яқин халқаро ташкилотлар ва фондларга мурожаат қилинган. Шунингдек, хусусий жамғарма фондларини бу ишга жалб қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Билл Гейтс, «Кока-кола» жамғармалари билан ҳам мазкур масала бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилиши мумкин.

Европа Иттифоқи ҳамда Бирлашган Араб Амирликларининг молиявий ёрдами Оролбўйи муаммосини ҳал қилиш учун жалб этилиши кўзда тутилган. Швеция, Германия, Франция ва Буюк Британия давлатлари билан бу хусусида музокаралар олиб борилмоқда. Биринчилардан бўлиб Норвегия донор давлат сифатида ўртага чиқиб, Оролбўйи учун 1,2 млн евро атрофида пул ажратиши кутилмоқда.

Шу билан бир қаторда, Оролбўйи ҳудудини инновацион технологиялар майдонига айлантириш вазифаси қўйилган бўлиб, жорий йилнинг 25 октябрь куни Нукусда ўтказилиши режалаштирилган халқаро анжуманда 300га яқин халқаро экспертлар, олимлар ва инвесторлар жамланиб, Оролбўйи муаммосининг ечимлари бўйича аниқ таклифлар илгари сурилиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Оролбўйини ривожлантириш бўйича Билл Гейтс ва «Кока-кола» фондлари билан ҳамкорлик қилиниши мумкин