
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 31 июль - 1 август кунлари илк расмий ташриф билан Минскда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси Носиржон Юсупов маълум қилди, дея хабар беради «Kun.uz» нашри.
Дипломатнинг таъкидлашича, ҳозирги пайтда ушбу тадбирга фаол тайёргарлик кўрилмоқда.
«Ўзбекистон раҳбарининг расмий ташрифи арафасида ва ташриф вақтида беларуслик шериклар билан биргаликда Минск шаҳрида бир қатор тадбирлар ташкиллаштирамиз. Улар орасида Беларусь ҳамда Ўзбекистон ҳудудлари форуми, «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» миллий маҳсулотлар кўргазмаси, буюк ўзбек шоири Алишер Навоий бюстининг очилиши ва Ўзбекистон маданияти кунлари бор», - деди элчи.
Шунингдек, Юсуповнинг ишонч билдиришича, президентнинг бўлажак ташрифи икки томонлама ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги, янада юқори босқичга кўтаришга имкон беради. Кутилишича, Минскдаги музокараларда Тошкентда энг юқори даражада эришилган келишувларнинг натижалари ва келгусидаги икки томонлама шартномалар истиқболлари кўриб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз, 29-30 июль кунлари Минск шаҳрида Беларусь ва Ўзбекистон ҳудудларининг биринчи форуми бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар