
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Самарқанд халқаро аэропортининг ўзидаёқ мазкур аэропортни ривожлантиришга оид лойиҳа билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Хусусан, бу ерда яна бир терминал қуриш, учиш-қўниш йўлагини реконструкция қилиш, самолётлар тураргоҳини кенгайтириш, радиолокация тизимларини такомиллаштириш режалаштирилган.
Янги аэровокзал эса барча халқаро талабларга жавоб берадиган, соатига 600 йўловчига хизмат кўрсатадиган бўлади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Давлат раҳбари замонавий бошқарувни жорий қилиш, реконструкция мобайнида эса поезд ва автобуслар қатновини кўпайтириш, аҳоли ва туристларга муқобил қулайликлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар