
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд туманидаги «Agromir» масъулияти чекланган жамиятини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бериб ўтди.
Қарийб 450 киши доимий иш билан таъминланган корхонада йилига 60 минг тонна шарбат ва нектар, деярли 6 минг тонна концентратлар ишлаб чиқариш қувватига мавжуд бўлиб, бугунги кунда 42 турдаги маҳсулот тайёрланмоқда. Ишлаб чиқариш ва қадоқлаш цехлари Италия ҳамда Швейцария технологиялари билан жиҳозланган. Ўтган йили 2,1 миллион доллар, жорий йилда 5,5 миллион долларлик экспорт қилинган.
Давлатимиз раҳбари мева-сабзавотларни қайта ишлаш жараёнини, тайёр маҳсулотлар намуналарини кўздан кечирди.



Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар