
Фото: Қирғизистон Республикаси ҳукумати матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов Қирғизистон Республикасига амалий ташриф билан келди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси ҳукумати матбуот хизмати хабар қилди.
«Манас» халқаро аэропортида Ариповни Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари Жениш Разаков кутиб олди.
Ариповнинг амалий ташрифи доирасида Қирғизистон бош вазири Муҳаммадкали Абилғозиев билан учрашув бўлиб ўтади.

Фото: Қирғизистон Республикаси ҳукумати матбуот хизмати
Бундан ташқари, Ўзбекистон бош вазирини Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков қабул қилади.
Бундан олдин, Абдулла Арипов 1 август куни Бишкекка ташриф буюриши хабар қилинганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар