
Тошкент вилоятида Беларусь технологиялари бўйича сутчилик-маҳсулотлар мажмуаси қурилади. Бу ҳақда Беларусь қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ташқи иқтисодий фаолият бош бошқармаси бошлиғи Алексей Богданов Беларусь-Ўзбекистон ҳудудлараро форумида маълум қилди.
«Тошкент вилоятида Борисовдаги «Здравушка-милк» ОАЖнинг ҳамкори бўлиб, улар Ўзбекистонда минг бош соғин сигирга мўлжалланган сутчилик-маҳсулотлар мажмуасини қуради.
У ерда Беларусь лойиҳаси бўйича ферма, қайта ишлаб чиқариш цехи барпо этилади, Беларусдан ускуна ва чорва моллари етказиб берилади», - деди Алексей Богданов.
Эслатиб ўтамиз, Беларусь Ўзбекистонга парранда ва мол гўшти, сут маҳсулотлари, шакар, қандолатчилик маҳсулотлари етказиб беради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар