06:00 / 07.08.2019
2 685

Абдулазиз Комилов Туркия президенти билан учрашди

Абдулазиз Комилов Туркия президенти билан учрашди
Анқара шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси делегацияси раҳбари – Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған томонидан қабул қилинди.

Вазир давлатимиз раҳбарининг Туркия президенти ва биродар халқига йўллаган илиқ саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Эрдўған ўз навбатида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги икки томонлама стратегик шериклик муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини юқори баҳолади, давлатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги муносабатларни сифат жиҳатдан янги даражага олиб чиқиш жараёнидаги Президент Шавкат Мирзиёев ташаббусларининг муҳим ролини эътироф этди.

Суҳбат чоғида олий даражадаги учрашувлар ҳамда Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро аралаш комиссия ва Қўшма стратегияни режалаштириш гуруҳининг йиғилишлари натижасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни юзасидан фикр алмашилди, икки томон кун тартибининг бошқа жиҳатлари, хусусан асосий қўшма тадбирларнинг жадвали кўриб чиқилди.

Жорий йилда Анқара шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари раислигида ўтказилиши режалаштирилаётган Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркия стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишига тайёргарлик жараёнига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда Олий даражадаги мунтазам Ўзбекистон-Туркия мулоқоти, икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари билан шаклланган ишонч, ўзаро ҳурмат ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш муҳити давлатлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш учун мустаҳкам асос ҳисобланиши қайд этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Абдулазиз Комилов Туркия президенти билан учрашди