09:35 / 15.08.2019
2 797

Раҳбар ва ҳокимларнинг пастга тушиб ишлаши ва ҳисобот бериши бўйича янги тизим жорий қилинади

Раҳбар ва ҳокимларнинг пастга тушиб ишлаши ва ҳисобот бериши бўйича янги тизим жорий қилинади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 август куни мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2019 йилнинг биринчи ярмида амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш ҳамда 9 ой ва йил якуни бўйича белгиланган прогноз параметрларига эришишни таъминлайдиган устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда бундан буён Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари, вазирлар, қўмиталар ва хўжалик бирлашмалари раислари ўзларининг иш услубини тубдан ўзгартириб, кўпроқ ҳудудларга, олис қишлоқларга бориб, пастдаги муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишда ҳокимликлар, тадбиркорлар ва жойлардаги раҳбарларга амалий ёрдам бериши зарурлиги таъкидланди.

Бунда, ҳар бир комплекс раҳбари ўзининг вазирлари билан бирга ҳар чоракда вилоятларга бориб, тегишли соҳалардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиши ва натижалари бўйича вилоят халқ депутатлари кенгаши ва фаоллари олдида ҳисобот бериши керак.

Худди шундай, вилоятлар ҳокимлари ҳам ўз ўринбосарлари ва вилоят бошқармалари раҳбарлари билан бирга ҳар чоракда туманларга бориб, муаммоларни ҳал қилиб, туман халқ депутатлари кенгаши ва фаоллар олдида ҳисобот беради.

Олий Мажлис палаталари ва Вазирлар Маҳкамасига раҳбар ва ҳокимларнинг пастга тушиб ишлаши ва ҳисобот бериши бўйича янги тизимни амалда жорий қилиш масъулияти юкланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Раҳбар ва ҳокимларнинг пастга тушиб ишлаши ва ҳисобот бериши бўйича янги тизим жорий қилинади