Ўзбекистон аҳолиси Мустақиллик куни муносабати билан бир неча кун дам олишади.
2018 йил декабрда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонни имзолаганди.
Ҳужжатга кўра, ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ўзбекистонликлар 31 августдан 3 сентябргача (4 кун), 6 кунлик ишда машғул бўлганлар эса 1-3 сентябрь кунлари (3 кун) дам олишади.
Дам олиш кунлари қуйидагича кўринишда бўлади:
- 31 август (шанба) – календар бўйича дам олиш куни;
- 1 сентябрь (якшанба) – ишланмайдиган байрам куни;
- 2 сентябрь (душанба) – қўшимча ишланмайдиган кун;
- 3 сентябрь (сешанба) - 7 сентябрь, шанбадан кўчирилган дам олиш куни.
Фармонда айтилишича, қўшимча ишланмайдиган кун (2 сентябрь) ишчиларнинг ҳар йилги меҳнат таътиллари давомийлигининг 3 кунга қисқартирилиши ҳисобига компенсацияланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Таэквондо. Ўзбекистон миллий жамоаси Париж-2024 Олимпиадасига тўлиқ таркибда боради
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”