
«Муборакгазқувурлар» бошқармаси кадрлар бўлими менежери И.Ш. 20 август куни Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва Муборак туман прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда қўлга олинди.
Маълумот берилишича, у корхона асбобчиси Н.О.ни 2019 йил май ойида сабабсиз ишга келмаган бўлса-да, ишдан бўшатмасдан олиб қолганлиги эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилган.
И.Ш. туманнинг «Ўзбекистон» МФЙ ҳудудида Н.О.дан 2 млн сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар