Фото: «Fotolia»
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) организмга тушаётган микропластикни одамлар саломатлиги учун хавфли деб ҳисобламайди, бироқ олимларни унинг таъсирини ўрганишга чақирди. Бу ҳақда Хабар.уз хабар берди.
«Биз зудлик билан пластмасса микрозарраларининг саломатликка таъсири ҳақида чуқур билимга эга бўлишимиз зарур, негаки бу зарралар ҳар жойда бор, жумладан, биз ичаётган сувда ҳам. Биздаги мавжуд маълумотларга кўра ҳозирги кунда ичимлик сувидаги микропластик концентрацияси саломатлик учун хавф солмайди. Бироқ биз кўпроқ маълумотларга эга бўлишимиз зарур. Шунингдек, бутун дунёда пластик ифлосланиш ўсишини тўхтатишимиз зарур», — деди ЖССТ департамент директори, доктор Мария Нейра.
ЖССТ маълумотига кўра, 150 микрометрдан йирикроқ пластмасса микро зарралари одам организмига сўрилмайди.
Шунингдек, ташкилот вакиллари микропластик учта шаклда хавф туғдиришидан огоҳлантирди: у одам учун физик хавф солиши мумкин, микропластикдан ажралиб чиққан кимёвий модда организмни заҳарлаши, бундан ташқари, микропластикдаги микроорганизмлар ҳам токсик хусусиятга эга бўлиши эҳтимолдан холи эмас. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
Александр Лукашенко: “Россиядаги сайлов натижалари Ғарб аралашуви устидан ғалаба қозонди”
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?